"Мендирман Жалолиддин" сериали намойишидан сўнг туркияликларнинг Хоразмга қизиқишлар ортган

    Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация  аъзоларининг Хоразм вилоятига ташрифида вақтида маълум қилинган.

    Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов, Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари-туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси A.Aбдуҳакимов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ҳамроҳлигида очиқ осмон остидаги музей шаҳар Хива шаҳрининг “Ичан қальа” давлат музей қўриқхонасини саёҳат қилишди.

    Делегацияси аъзолари учун саҳналаштирилган Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Сонийнинг тахтга ўтириш маросими саҳна кўриниши, асрлар оша илму маърифат маскани бўлган мазкур тарихий обидалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

    Туркия давлати билан ҳамкорликда тайёрланган "Мендирман Жалолиддин" тарихий сериалини намойишидан сўнг туркиялик қардошларимизда Хива хонлиги ва воҳамиз тарихига катта қизиқишлар уйғонганлиги меҳмонлар тарафидан алоҳида таъкидланди.