«Менинг мактабим» лойиҳаси бошланмоқда

    Таълим 17 октябр 2025 1395

    Жорий йилнинг 22 октябридан бошлаб 2025/2026-ўқув йили доирасида «Менинг мактабим» лойиҳасининг 1-босқичига старт берилади.

    Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, 1-босқич доирасида 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 987 та мактаб иштирок этади.

    Бунда:

    • 22–31-октабр кунлари — лойиҳаларни шакллантириш;
    • 1–10 ноябрь кунлари — лойиҳаларни саралаш;
    • 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.

    «Менинг мактабим» лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.

    Маълумот учун: 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар жорий йилнинг декабрь–2026 йил январь ойларида «Менинг мактабим» лойиҳасининг 2-босқичида иштирок этади.

    Мазкур босқичда иштирок этаётган 112 та туман рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

    Рўйхат

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates