баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Месси 2020 йилда энг арзон футболчилар рўйхатида иккинчи бўлди

    Испаниянинг “Барселона” ҳужумчиси Лионель Меси 2020 йилда қиймати пасайган футболчилар рейтингида иккинчи бўлди, деб хабар беради ТАСС.

    Шундай қилиб, Месси унга тўланадиган аввалги нархга нисбатан 40 миллион евро йўқотди ва энди у 100 миллион евро эвазига майдонга тушади. Биринчи ўринда Испаниянинг “Реал” клуби футболчиси Эден Азар туради, унинг нархи 120 дан 60 миллион еврогача пасайган.

    Учинчи ўринни “Барселона”нинг яна бир ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллаган — унинг қиймати 40 миллион еврога тушиб кетди ва энди 80 миллион еврони ташкил қилади.

    “Барcелона” ўтган мавсумда Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасининг чорак финалида жамоа “Бавария”га 2:8 ҳисобида ютқазди.