Месси нима учун “Барселона”га қайтмасликка қарор қилганини тушунтирди

    “Интер Майами” клубига ўтишини эълон қилган аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси нима учун “Барселона”га қайтмаганини тушунтириб берди.

    “Мен “Барселона”га қайтишни жуда хоҳлардим, лекин бошимдан кечирган ҳолатларга қайта тушиб қолишни, нима бўлишини кутишни ва келажагимни бошқа бировнинг қўлига топширишни хоҳламадим. Ўзим ва оилам ҳақида ўйлаб, ўзим қарор қабул қилишни хоҳладим.

    Ла Лига менинг ўтишимни маъқуллаганини эшитдим, аммо ҳал қилиниши керак бўлган бошқа муаммолар ҳам кўп эди. Эшитишимча, клуб футболчиларни сотиши ёки маошларини камайтириши мумкин эди. Мен бундай масъулиятни ўз зиммамга олишни хоҳламайман. “Барселона”даги фаолиятим давомида мени ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўп нарсаларда айблашди ва мен буни бошқа бошдан кечиришни истамасдим”, деди футболчи.

    Месси, шунингдек, оиласи ҳақида кўпроқ ўйлашни, ҳар куни болалар қувончини кўришдан завқланишни истаётганини таъкидлади, деб хабар беради tengrinews.kz.

    Аргентиналик футболчи Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида: “Пул ҳеч қачон мен учун биринчи ўринда бўлмаган. Агар гап пул ҳақида бўлганда, Саудия Арабистонига ёки бошқа жойга борган бўлардим. Пул ҳақида ўйламасдан бир қарорга келдим”, деди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates