Меценатлар Болалар кутубхонаси биносини реконструкция қилиш ишларини бошлади

    Таълим 15 сентябр 2020 1130

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Республика болалар кутубхонаси биносини реконструкция қилиш бўйича тасдиқланган лойиҳани тақдим этди.

    XIX асрда қурилган мазкур бинонинг янгиланиши ва унда янги таълим ва маданият муассасасининг ташкил этилиши Жамғарманинг Ўзбекистонда меценатлик фаолиятини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилди.

    Лойиҳа Ludi Architects (Санкт-Петербург) архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у кутубхоналар ва китоб фондлари билан ишлашга ихтисослашган. Меъморларнинг фикрига кўра, режалаштирилган реконструкция ишлари минимал даражада ички элементлар интерьерига ва жойлашувига таъсир қилади. Шу билан бирга, кутубхонада 0 ёшдан 16 ёшгача бўлган болажонлар учун коворкинг майдони, лабораториялар, маърузалар ва маҳорат дарслари учун кўчма зал ташкил этилади.

    Лойиҳа бўйича болалар кутубхонаси технологлари ҳам иш олиб боряпти, улар муассасанинг тузилишини жаҳон стандартларига жавоб берадиган даражага олиб чиқишда ўз ёрдамларини беради. Улар китоб фонди ишларини ташкил қилиш, назорат қилиш ва нашрларни излаш тизимини йўлга қўйишади, бундай нашрлардан 200 минг нусхаси мавжуд бўлиб, бу минтақамиздаги болалар китобларининг энг йирик тўпламидир.

    Бундан ташқари, кутубхона барча инклюзив талабларга жавоб берадиган қулайликларга эга бўлиши режалаштирилган, деб хабар беради маданият вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates