Мева-сабзавот экспорти 6,5 фоизга кўпайди

    2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга умумий қиймати 256,1 миллион долларлик 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган.

    Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоиз кўп, демакдир.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023 йилнинг январь-апрель ойлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича олиб борган ўрганишларига кўра, экспортда қиймат жиҳатидан энг катта улушни мош (13,7 фоиз), майиз (10,4 фоиз), қуритилган қора олхўри (7 фоиз), помидор (6,1 фоиз), карам (5,1 фоиз), узум (4,3 фоиз), пиёз (4,3 фоиз), анор (3,3 фоиз) эгаллайди.

    Ушбу даврда экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 3,3 фоизни ташкил этган.

    Россия (27,4 фоиз), Покистон (20,6 фоиз), Хитой (16,3 фоиз), Қозоғистон (13,9 фоиз), Афғонистон (2,4 фоиз), Қирғизистон (2,4 фоиз), Беларусь (2 фоиз), Туркия (1,9 фоиз), Ироқ (1,5 фоиз) ва Эрон (1,2 фоиз) Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates