баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Мевали вино истеъмол қилганмисиз?

    Бўш вақтда 17 март 2021 274

    Бугун дунёнинг саноқлигина мамлакатларида мевали винолар ишлаб чиқарилади. Кўпчилик вино маҳсулотини фақатгина узумдан олинади деб ҳисоблашади. Аслидачи?

    Дунёнинг қатор мамлакатлари Исроил, Арманистон, Азарбайжон, Грузия ва Кавказ мамлакатлари энг қувонарлиси бу кетма кетликда Ўзбекистон ҳам борлиги ва юртимизнинг тотли меваларидан ажойиб там ҳамда мазага эга винолар ишлаб чиқарилишидир.

    2018 йилда ташкил топган Помир-олой этагида 600 гектар узумзорлари мавжуд ва йирик ҳажмдаги экспорт кўрсаткичига эга Қўшма корхона “Фергана Франс“ маъсулияти чекланган жамияти бугунги кунда биринчилардан бўлиб анор, гилос ва беҳи каби мевалардан вино ишлаб чиқаришни ҳамда экспортини йўлга қўйган.

    Мевали виноларнинг узум виноларидан фарқли жиҳати ўзининг хуштаамлиги ва фойдали эканлигидир. Мевали виноларнинг янгича таъми яъни, кўриниши, ранги, ҳиди умуман олганда меваларнинг энг фойдали микроэлементларига бойлиги билан ҳам диққатга сазавордир. Бугунги кунда дунё мамлакатлари  аҳолисининг мевали виноларга қизиқиши ва эҳтиёжи ортиб бормоқда. Хусусан, Россия, Хитой, Европанинг Эстония, Латвия ва Литва каби бир қатор мамлакатларга қилинаётган экспорт ва олинаётган таклифлар бикримизнинг исботидир.

    Қўшма корхона “Фергана Франс“ маъсулияти чекланган жамиятининг олиб бораётган фаолиятини кузатсангиз бу ерда ташриф буюрувчи юртимиз ва чет эл меҳмонлари учун ресторан мавжудлиги, меҳмонхона ва энг муҳими плантациялар бўйлаб саёҳат уюштирилишидир.

    Бир сўз билан айтганда, юртимизда етиштирилган хох у узумзорлардан олинган бўлсин, хох у мевалардан энг муҳими юртимизнинг офтоби ва заминининг кучига тўйиган меваларимизнинг қайта ишлангани, яъни 100% табиий виноларни меъёрида истеъмол қилиш соғлиғингиз учун фойдадир.

     

     

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates