“Афсуски, 94 киши жароҳат олди ёки яраланди. Улардан саккиз нафари ҳалок бўлганини чуқур қайғу билан билдирамиз. 22 нафарининг аҳволи оғир. Шифокорлар, ҳамширалар ва тез тиббий ёрдам ходимларининг меҳнати эвазига 19 нафар бемор шифохонадан чиқарилди”, деди шаҳар ҳокими. Унинг сўзларига кўра, шифохоналарда 67 киши қолмоқда.
Чоршанба куни Мехико шаҳрининг Изтапалапа туманидаги йўл кесишмасида суюлтирилган газ олиб кетаётган автоцистерна портлаб кетди. Ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ автомобиль ёниб кетган, яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган.
Танкер Grupo Tomza таркибига кирувчи Gas Silza компаниясига тегишли эди. Мехико прокуратураси фожиа сабабларини ўрганмоқда. Юк ташувчининг суғурта полиси бор-йўқлиги номаълум, деб хабар берди tass.ru.









