МИБ: Мол-мулклари хатлангач қарздорлик бартараф этилди

    Ижтимоий ҳаёт 16 октябр 2020 2838

    Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими томонидан солиқ ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

    Жумладан, бўлим иш юритувига ”Миришкор” МЧЖдан давлат божи, солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш тўғрисида ижро ҳужжати олинган. Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Амалдаги қонунчиликка кўра, қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, жамият мутасаддилари бунга совуққонлик билан қарашди шекилли, қарздорлик тўланмади.

    Иш энди мажбурий ундирувга қаратилди.Яъни, давлат ижрочиси томонидан жамиятга тегишли бўлган бино иншоотлар қарздорлик эвазига хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилади.

    Шундан кейингина жамият маъсуллари салкам 190 млн. сўм миқдорида давлат божи, солиқ карздорлиги, ижро йиғими ҳамда жарима нақд кўринишда тўланди. Ижро ҳужжати тамомланди.

    Улуғбек Абдурахмонов,

    МИБ Наманган туман бўлими бошлиғи ўринбосари