Сайт тест режимида ишламоқда
  • 11455.78 сум
  • 142.48 сум
  • 10184.73 сум

МИБ муносабати : ижро ҳужжати ҳозирча бўлимга келмаган ва келиши билан ижрога киришилади

Ижтимоий ҳаёт 27 июн 2020 636

Жорий йилнинг 27 июнь куни Интернет тармоқларида “Термиз шаҳри МИБ идорасидаги вазият. Мурожаатчи аёлнинг фиғони фалакка чиқмоқда” номли видео хабар юзасидан

Мазкур видео хабар Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
 
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 17.05.2013  йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Фозилов Шовкатдан ундирувчи Хасанова Умида фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа барча даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.  

Бўлим давлат ижрочиси томонидан 2019 йил 22 октябрь ойида ушбу ижро ҳужжати ундирувчи Хасанова Умида қарздор Фозилов Шавкат билан ўзаро келишиб олганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан ижро ҳужжати қайтариб берилган.

Жорий йилнинг 27 июнь куни  Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими биносида мазкур видео хабарда акс этган ундирувчининг ишончли вакили Абитова Фарида Эргашжоновна билан суҳбатлашилганда давлат ижрочиси билан гаплашганини ҳамда фарзанди касаллиги сабабли, жаҳл устида  давлат ижрочисига нисбатан юқори овозда гапирганини билдирган. 

Ушбу ижро ҳужжат юзасидан давлат ижрочиси Б.Файзиев томонидан ундирувчига ижро ҳужжаатини асослантирувчи ҳужжатлар билан илова қилинган ҳолда почта алоқа тармоғи орқали юборилиши ҳақида  тушунтириш берилган ҳамда ундирувчининг ишончли вакили Абитова Фаридага  аризаси бўлим иш юритувига келиб тушиши билан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ундириш чоралари кўрилиши ҳақида билдирган.

Шу сабабли,  Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари  ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига  асосан ижро ҳужжатини ижрога топшириш ҳуқуқи тушунтирилди.


Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси

No date selected
July 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates