МИБ: Норинлик ота маъсулиятни ҳис этди

    Воқеа-ҳодисалар 14 октябр 2020 947

    Бюронинг Норин туман бўлими томонидан суд буйруғига асосан фарзандлар моддий таъминоти учун алимент маблағларини ундириб беришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 21.05.2010 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Эргашев Жамшиддан ундирувчи Эргашева Насибанинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган. Қарздор отага вояга етмаган фарзанди учун ҳар ойда ёки бир йўла 18 ёшга қадар алимент маблағини тўлаши тушунтирилди. Ўз навбатида фарзанди моддий таъминотини тушунган маъсулияти ота бир йўла 18 ёшга қадар ҳисобланган 42 млн сўм маблағни тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

    Умуман олганда, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг фарзандлар моддий таъминотига оид иш юритувдаги жами 454 та хужжат бўйича ўтган 8 ой мобайнида 355 млн. сўм маблағ ундириб берилди. 84 та оилани яраштиришга эришилди.

    Бюронинг туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.

    Шерали Мамаризаев, МИБ Норин туман бўлими бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates