МИБ: ходимларнинг ишдан бўшатилиши ҳолатлари қатъий назорат қилиб борилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 29 июн 2020 3728

    Жорий йилнинг 29 июнь куни ижтимоий тармоқлардаги “Бизда МИБ директори айтган гапнинг тескари қилиняпти” номли жойлаштирилган хабар юзасидан 

    Мазкур хабарда, «жорий йилнинг 18 июнь куни Бюро директори томонидан ўтказилган видеоселекторда 1 августдан юридик мутахассисликка эга инспекторлар иш билан таъминланиши, қолганлар коммунал соҳаларга ўтказилади дейилгани, лекин МИБнинг Жиззах вилоят бошқармаси кадрлар бўлими биринчи навбатда юридик маълумотлиларни бўшатиб юбораётганлиги» ҳақида сўз борган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2020 йилдаги «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди ҳамда ушбу Фармон билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Энергетика вазирлиги зиммасига ўтиши белгиланди.

    Мазкур Фармон мазмун-моҳияти дастлаб, Бюро раҳбарияти томонидан аудиоселектор орқали барча ходимларга етказилди, сўнгра бошқарма раҳбарияти томонидан ходимларга тушунтирилди.

    Ҳозирга қадар Бюронинг Жиззах вилоят бошқармасида жами 8 нафар ходим ишдан бўшатилган бўлиб, шундан 2 нафари бошқа иш топганлиги сабабли ўз хоҳшига кўра аризасини тақдим этган ҳамда 6 нафар давлат инспекторларининг меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги боис шартнома муддати узайтирилмаган.

    Хабарда келтирилган важлар асосга эга эмас ва бўшатилган ходимлар орасида ўрта махсус ва олий юридик маълумотга эга ходимлар мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Маълумот ўрнида, бошқарма тизимидаги штат бирликлари қисқартирилиши назарда тутилган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, вилоят бандлик бошқармаси, Жиззах «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Жиззах Ҳудудгаз» МЧЖларга юборилиб, ҳамкорликда ходимларни иш жойларига билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқарма тизимидаги ходимларнинг ишдан бўшаш ҳолатлари Бюро марказий маҳкамаси томонидан қатъий назорат қилиб борилмоқда.

    Мажбурий ижро бюроси
    Жиззах вилоят бошқармаси