Microsoft янги турдаги маълумот сақлаш пластинкасини яратди

    Фан 27 декабр 2021 4408

    Лойиҳа Прожеcт Силиcа деб номланди. Аслида, бу квартс ойнасидан ясалган пластинка бўлиб, унда маълумотлар лазер билан киритилади ва у CD дискларга маълумот ёзиш жараёнига ўхшайди.

    Тақдим этилган 75 × 75 × 2 мм ўлчамдаги шиша бўлаги 75,6 ГБ маълумотни хотирасида сақлаш имконига эга.

    Унинг биргина камчилиги пластинкадаги маълумотлардан нусха кўричишни иложи йўқ . Синов тариқасида квартс парчасига 1978 йилда суратга олинган «Супермен» фильми ёзилган.

    Ёзиб олиш жараёнининг ўзи юзлаб маълумотлар қатламларини киритишнинг мураккаб жараёни бўлиб, кейинчалик нейрон тармоқлар ёрдамида ўқилади.

    Пластинка афзаллиги шундаки, катта ҳажмдаги маълумотлар кичик пластинкада жойлашади. Бундан ташқари, бундай квартс шишаси 500 даражадан юқори ҳароратга бардош бера олади, зарбалардан, сувдан, кимёвий таъсирдан ва бошқа омилларга чидамли бўлиб, унинг хизмат қилиш муддати юзлаб, ҳатто минглаб йилларни ташкил этади.

    Лойиҳа ривожланишнинг дастлабки босқичида бўлиб, муҳандислар ёзиш тезлиги ва маълумотларни сақлашни оптималлаштириш устида ишлашмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates