Мижозларга қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири аниқланди

    Хавфсизлик 5 июн 2023 1246

    Кассир мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ доллари ўтказган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Хонобод филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди

    Текширувда ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланиб, шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates