Миллий гвардия — ҳар соҳада кўмакчи

    Америка Қўшма Штатларида чоп этиб этиб келинаётган “Eurasianet” газетасида  Фарғона туманида ташкил этилган 5 нафар фарзандни  қарамоғига олиб тарбиялаётган Набижон Валиевлар оиласи мисолида  етим ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларни парваришлашнинг янги тизими хусусидаги иш тажрибалар ҳақида мақола босилди.

    Бу бежиз эмас, Президентимиз раҳномолигида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг оилаларга жойлаштириш, уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, орзу-истакларини руёбга чиқариш ва ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ишлар кўлами кенгайди.

    Натижада меҳрибон ва болажон халқимиз томонидан кўнгли ўксин болаларни ўз оилаларига қабул қилиш, уларни юртимиз келажагига муносиб ҳисса қўшадиган ватанпарвар инсонлар қилиб вояга етказиш йўлида янги имкониятлар яратилди.

    Бугунги кунда Фарғона вилоятида фаолиятида 15 та оилавий болалар уйлари ташкил этилиб, 88 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда.

    Болалар соғлиғини мунтазам назорат қилиш мақсадида оилавий болалар уйларида фарзандликка олинган болалар, ота-оналар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб келинади. Янги йил байрами арафасида 15 та оилавий болалар уйлари фарзандларини сифатли ва узулуксиз таълим олишини таъминлаш мақсадида ҳар бир оилага электргенераторлар совға қилинди.

    “Меҳр дафтари жамғармаси” асосида тузилган йўл харитасига кўра етим ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган болларнинг орзу истаклари ва қизиқишларини рўёбга чиқариш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, соғлиғини тиклаш каби масалалар учун 197 нафар болаларга 1 млрд. 432 млн. сўм маблағ сарфланди.

    Ўтган икки йилда уй-жойга муҳтож бўлган мехрибонлик ҳамда оилавий болалар уйларини тугатган 18 ёшга тўлган 48 нафар йигит ва қизларга барча шароитларга эга хонадон калитлари топширилди.

    Миллий гвардия бошқармаси томонидан болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни мақсадида очиқ эшиклар куни, турли кўрик-танловлар, спорт ва маънавий-маърифий тадбирлар, юртимиз бўйлаб сайёхатлар уюштириш, дам олишларини ташкил этиш анъанага айланган.

    Шавкатжон Акбаров,

    Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates