Миллий гвардия ҳарбий мусиқа тузилмалари жамоаси учун ижодий маҳорат дарси ташкил этилди

    Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий аппарати билан ҳамкорликда Буюк Британия Уэлс маликаси Қироллик полк оркестри ҳарбий дирижёри подполковник Уэйн Хопла иштирокида Миллий гвардия ҳарбий мусиқа тузилмалари жамоаси учун ижодий маҳорат дарси ташкил этилди.

    Тадбир янги очилган Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.

    Ҳарбий дирижёрлар майор Р. Асфандияров ва подполковник У. Хоплалар бошчилигидаги Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестри ҳарбий юришлар ва бошқа мусиқий композициялар мавзусидаги импровизацияларни ижро этди.

    Ушбу маданий тадбирда Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ва Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" Тошкент ҳарбий-академик лицейи талабалари иштирок этди.

    Оркестрларнинг ижодий учрашуви томонларга кейинги ўзаро муносабатлар истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, тантанали тадбирларни ўтказишда амалий тажриба алмашиш имконини берди.