Миллий жиноят-процессуал қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар

    2021 йилнинг 18 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши муносабати билан миллий жиноят-процессуал қонунчилигимизга янги институтлар, яъни “кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш”, “жиноят иши бўйича дастлабки эшитув”, “айбга иқрорлик тўғрисида келишув” жорий этилди.

    Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти жорий этилиши билан, эндиликда гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларга кўра (Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.

    Дастлабки эшитув институтининг жорий этилиши судга келиб тушган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида тарафларнинг дастлабки эшитувларда иштирок эта олишига олиб келади. Бугунги кунда ушбу босқичда тарафлар иштироки чеклангани сабабли мазкур жараёнда ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалаларни (масалан, ишни тугатиш ёки тўхтатиш) судья якка тартибда ҳал этишга мажбур. Оқибатда, судья чекланган маълумотга эга бўлганлиги учун бундай масалалар ҳал этилмасдан қолади ва асосий босқич – умумий суд мажлисига барча иштирокчилар чақирилиб, фуқароларнинг сарсон бўлишига олиб келади. Мазкур институт белгилаган тартиб-қоидаларга мувофиқ, ушбу муаммолар бартараф этилмоқа.

    Айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтининг жорий этилиши, ўз ўрнида ўта оғир жиноят ҳисобланмайдиган жиноятлар бўйича шахс айбига иқрор бўлган тақдирда, жиноятни очишга кўмаклашган ва зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан тузиладиган келишув тузишга имконият яратмоқда. Айбга иқоролик тўғрисидаги келишув тузилиши оқибатида жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади.

    Миллий жиноят-процессуал қонунчилигимизга жорий этилган янги институтлар, ўз навбатида одил судловни амалга оширишга, суд мустақиллигини таъминлашга, суд-тергов фаолиятида шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада мустаҳкамланишига асос бўлади.

    Бахтиёр ХИДОЯТОВ,

    Тошкент давлат юридик университети

    Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси профессори
    Баҳром ХУДАЙБЕРГЕНОВ,

    кафедра ўқитувчиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates