Миллий санъатимиз усталари ва ёш ижрочилар диққатига!

    Мамлакатимизда 3 феврал 2023 561

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси эзгулик, яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Наврўзинг муборак, Янги Ўзбекистоним!» қўшиқлар танловини эълон қилади.

    Танловда таниқли ва ёш хонандалар, композитор ҳамда бастакорлар тинчлик ва гўзаллик, меҳр-оқибат ва муҳаббат ғояларини, инсон қадрини улуғлайдиган, юксак ватанпарварлик туйғуларини тараннум этадиган янги мусиқий асарлари билан иштирок этишлари мумкин.

    Танлов учун тайёрлаган ижод намуналарингизни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг «@uzbekkonsert_navruz» телеграм ботига юборинг.

    Танловда ғолиб бўлган санъаткор ва ижрочилар мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли байрам тантаналарида иштирок этиш ҳамда қуйидаги пул мукофотларини қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади:

    1-ўрин учун 50 млн. сўм,

    2-ўрин учун 40 млн. сўм,

    3-ўрин учун 30 млн. сўм.

    Аризалар жорий йилнинг 1 февралидан 20 февралига қадар қабул қилинади.

    Танлов ғолиблари 2023 йилнинг 10 март куни эълон қилинади.

    Қўшимча маълумотларни (95) 194-23-23 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

    Ўз истеъдод ва маҳоратингизни намоён этиб, Наврўзнинг кўрки ва тароватини оширишга, гўзал байрамимизни янада мазмунли ўтказишга ҳисса қўшинг!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates