Мингбулоқда бир йўла 9 нафар алимент тўламаганларга маъмурий чоралар кўрилди

    Воқеа-ҳодисалар 23 ноябр 2020 1385

    Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими ва туман маъмурий суди ҳамкорлигида бўлиб ўтган суд жараёнида ўз фарзандлари учун алимент маблағларини ўз вақтида тўлашдан қасддан бўйин товлаётган 9 нафар фуқаронинг иш атрофлича кўриб чиқилди.

    Фуқаро О.Я туманнинг Гуртепа маҳалласида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи А.Ж билан 2016 йилда ажраб кетган ва суднинг қарори билан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун ҳар ойда иш ҳақи ҳамда топган даромадидан 1/3 миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтиришларга қарамай қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағни қасддан тўламай келади. Кун ва ойлар ўтиб қарздорлик салкам 20 млн. сўмга бориб етади. Бюронинг туман бўлими томонидан фуқаро О.Я доирасидаги ижро иши мазмунан кўриб чиқиш учун туман маъмурий судга юборилди. Бўлиб ўтган суд давомида ҳар икки томонларнинг фикрлари эшитилиб, якуний қарор қабул қилинди. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Яна бир фуқаро Ч.М ҳам белгиланган мажбуриятга панжа орасидан қараган масъулиятсизлик оталардан бўлиб чиқди. Бўлмаса, у фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йилдаги қарори билан белгиланган ундирувчи Н.Э фойдасига 2 нафар фарзанди таъминотини ўз вақтида бериб келар эди. Давлат ижрочисининг тушунтиришлари, огоҳлантиришига қарамай 2 ойдан ортиқ муддатда алимент тўламай келади. Бўлиб ўтган судда унга нисбатан ҳам ҳукм чиқарилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.

    Умуман олганда, ўтказилган суд жараёнлари билан бўлим иш юритувига олинган ва фарзандлари учун алимент тўламай келаётган 9 нафар қарздор оталарга жазо чоралари қўлланилди.

    Аъзамжон Деҳқонов,

    МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи в.б

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates