Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда

    Мамлакатимизда 21 ноябр 2024 135

    Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада хонадонбай ишларни амалга оширмоқда.

    Хусусан, Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар натижаси асосида ўтган бир ойдан зиёд давр мобайнида мазкур туманлардаги 348 та шароити оғир бўлган оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди, 249 та оиланинг уй-жойлари таъмирланди, 100 га яқин оилага турли асбоб-ускуналар хариди учун cубсидия ажратилди, 13 мигга яқин ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди, 400 га яқин фуқарога тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш учун 5 млрд 738 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.

    Мисол учун, Бўка тумани Гулистон кўчасида яшовчи Актам Жўраев ишсиз эди. Оилани камбағалликдан чиқариш мақсадида ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилиши учун Республика ишчи гуруҳи томонидан моддий кўмак кўрсатилди. Айни пайтда у оила аъзолари билан тўқсонбости экинлар экмоқда.

    Юқоричирчиқ тумани “Усмонобод” маҳалласида яшовчи Беҳзод Жамолиддиновга рўзғорини ўнглаб олиши учун 30 сотих ер ажратилди ҳамда хонадонида 3 сотих иссиқхона ташкил этиши учун 10 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди, иссиқхона устига ҳомийлик ҳисобдан полиэтилен қоплама ҳам олиб берилди.

    Туманинг “Чумчуқжар” маҳалласида яшовчи Наргиза Умарқулованинг турмуш ўртоғи кутилмаганда вафот этиши аёлни уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан оғир синовлар гирдобида қолдирди. Бевосита Республика ишчи гуруҳиинг моддий кўмаги билан қаҳрамонимиз қийинчиликларни енгиб, рўзғорини яхшилаб олади. Унга тикув машиналари ҳамда керакли матолар олиб берилди. Шу тариқа аёл ўзидан ташқари ишсиз қўшни аёлларни ҳам банд қилишни мақсад қилиб хонадонида кичик тикув цехи ташкил этишга киришди. Унга ҳомийлар томонидан қўшимча бино қуриб берилмоқда.

    Худди шундай “Баҳор” маҳалласида яшовчи кўмакка муҳтож оила вакилларидан Фотима ва Зиёда Жўраевалар ҳам эътибордан четда қолмади. Зиёдага кредит, субсидия ва ҳомийликлик асосида 3 та тикув машинаси олиб берилди. Рўзғорига барака кираётган аёл ўзидан ташқари қўшни аёлларни ҳам ишли қилди. Шунингдек, Фотима Жўраеванинг хонадони ҳам ҳомийлар томонидан таъмирлаб берилмоқда.

    Бўка тумандаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлашга мўлжалланган агрокластер ҳам бир неча йиллардан бери ҳудудда камбағалликни қисқартириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, кластерда 80 дан ортиқ доимий, 150 дан ортиқ мавсумий иш ўрни мавжуд. Давлатимиз раҳбарининг топшириға кўра, ҳар бир камбағал ва ишсиз оилага 1 гектардан ер ажратилган бўлиб, уларга экин экиш ва маҳсулотини сотишда маълум фермер хўжаликлари ва агрокластерлар кўмаклашмоқда. Шу жиҳатдан, Агрокластер ҳам 35 дан ортиқ хонадонга бепул кўчатлар етказиб берди ва улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилиб, моддий жиҳатдан кўмаклашиб келмоқда.

    Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган шароитлар сабаб бугун янгидан-янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланмоқда. Натижада, ўша ҳудуд ишсиз фуқаролари бандлиги таъминланяпти. Хусусан, Бўка тумани “Бўстон” маҳалласида ташкил этилган тикув-трикотаж корхонасида ҳам маҳалладаги 60 дан ортиқ камбағал оила хотин-қизларининг бандлигини таъминлади.

    Шунингдек, Юқоричирчиқ тумани “Дарҳон” маҳалласида дурадгорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Айман Амриевга замонавий дастгоҳлар харид қилиш ва ишини кенгайтиришда Республика ишчи гуруҳи кредит олишига кўмаклашди ҳамда “Ҳунаманд” уюшмасига аъзо қилинди. Энди у даромад солиғидан озод қилинди. Қаҳрамонимиз бундай имкониятлардан фойдаланиб, қўшимча иш ўринларини ташкил этишни мақсад қилган.

    Республика ишчи гуруҳининг жойлардаги фаолияти давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates