Мингта дарахтга кўп

    Яшил сайёра 5 апрел 2021 1183

    «Навоий иссиқлик электростанцияси» АЖ меҳнат жамоаси вилоятнинг Кармана ва Навбаҳор туманларида «Янги боғлар яратамиз!» эко тадбири ташкил этди.

    Бу Ўзбекистон энерго тизими корхоналарида 2—9 апрелда шу ном билан аталувчи катта «яшил» акциянинг қисмидир, — дея таъриф берди Навоийдаги мазкур йирик Акциядорлик жамияти матбуот хизматида.

    «Навоий ИEС» АЖ ишчи-ходимларидан иборат 200 нафардан зиёд кўнгиллилар Кармана ва Навбаҳор туманларининг олтита маҳалла фуқаролар йиғини бўйлаб тарқалиб, 1 000 дан ортиқ манзарали дарахт экиб чиқди.

    Уларнинг ҳаракати билан Кармана туманининг яна учта мачити ва вилоятнинг энг муҳим қадамжоларидан ҳамда меъморий обидаларидан бири саналмиш, Қосим - шайх тарихий мажмуасида янги «яшил» оролчалар барпо этилди.

    Навоийлик энергетикларни атроф муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшиш каби эзгу ниятларини амалга оширишда Кармана тумани маъмурияти вакиллари, ҳамда маҳаллий Экология партиясининг фаоллари қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради «Правда Востока» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири Дилфуза Гулямова.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates