«Мирная миссия – 2021»: Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Оренбургга етиб борди

    Ҳарбий 13 сентябр 2021 975

    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия – 2021»: биргаликдаги ўқув штаб машғулотида иштирок этиш учун 11 сентябрда Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги Донгуз полигонига етиб келди.

    Вакилларимиз Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан анъанавий тарзда кутиб олинди.

    Шундан сўнг шахсий таркиб Донгуз полигонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун ажратилган ҳудудда жойлашди.

    «Мирная миссия – 2021»: биргаликдаги ўқув штаб машғулотида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо қуйидаги давлатлар: Россия Федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қатнашяпти.

    «Мирная миссия-2021» биргаликдаги ўқув штаб машғулоти шу йил 11-25 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги Донгуз полигонида бўлиб ўтади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates