“Мирзачўл-текс” – Президент ташрифидан сўнг

    “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2018 йили Гагарин шаҳарчасида “Мирзачўл-текс” корхонаси ҳам ташкил этилган эди.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йили бу ерга ташрифи чоғида корхона фаолиятини ривожлантиришга доир муҳим кўрсатмалар берган, хотин-қизларни иш билан таъминлашга доимий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

    Орадан икки йилдан зиёд вақт ўтди. Ўтган давр даги ўзгаришлар билан танишиш мақсадида шу корхонада бўлдик.

    “Мирзачўл-текс” корхонаси ижрочи директори Сардор Розиқов яқинда Туркияда бўлиб, иш унумдорлигини ошириш бўйича ҳамкасблари билан музокаралар ўтказиб қайтибди, туркиялик икки мутахассисни ҳам бирга олиб келибди.

    Тадбиркорнинг айтишича, дастлаб 100 дона тикув дастгоҳи билан бошланган иш бугунги кунда кластер тизими асосида ривожланмоқда. Яна 100 га яқин тикув дастгоҳи ўрнатилмоқда. Туркиялик мутахассислар эса тикувчилар малакасини ошириш билан шуғулланади.

    2019 йили тайёр матодан жинси кийимлар тикилган бўлса, ҳозир мато ҳам шу ернинг ўзида тўқилмоқда. Тўқув бўлимида бир кеча-кундузда 30 мингдан 45 минг погонометргача мато тайёрланади. Тез орада пахтани ҳам ўзлари етиштириб, толадан калава ип йигиришни ҳам йўлга қўйиш бошланган.

    Корхона 12 гектар майдонда жойлашган. Бир қарич ҳам ер бўш турмаслиги керак, деган тамойилга амал қилган ишбилармонлар шу кунларда корхона майдонининг бир четида пластик-профил маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини қуришни бошлаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates