Мирзаободда Абдулла Орипов номидаги маданият маркази иш бошлади

    Бугун Мирзаобод тумани "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган "Маданият уйи" тубдан қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Объектнинг умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этди.

    Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳалардаги каби маданият тизимида ҳам амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ўзининг ёрқин самарасини бераётгани ушбу гўзал маданият муассасаси аксида ўзининг яна бир исботини топганини таъкидлаб, юртимизга кириб келган фасллар келинчаги баҳор фасли ва яқинлашиб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий қутлади.

    —Ўтган йил биз сирдарёликлар учун синовли бўлди, ҳусусан, ушбу "Маданият уйи" ҳам Сардоба сув тошқинидан талафот кўрган бинолар қаторида эди, — дейди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев. — Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ушбу "Маданият уйи" ўзгача қиёфа касб этди, десак муболаға бўлмайди.Ушбу маскан вилоятимизда маданият ва санъатнинг энг яхши анъаналарини бойитиб, янги авлодларга безавол етказишда аввало, ёшларимизнинг маънавий оламини янада юксалтиришда ўрни беқиёс. Санъатни эъзозлайдиган халқимизга маънавият ўчоғи бўлмиш маданият саройи муборак бўлсин. Шундай экан, адабиётни севадиган, Ҳар биримизнинг пок ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин. Ватанимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.

    "Маданият уйи" ни тубдан қайта реконструкция қилишда фидоийлик кўрсатган бир гуруҳ қурувчиларга вилоят ҳокимлиги томонидан зарбоб тўн ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

    Ушбу масканга "Ўзбекистон қаҳрамони", халқимизнинг ардоқли шоири Абдулла Орипов номи берилган бўлиб, қурилиш жараёнида мавсумий ишчилар билан бирга 70 нафар қурувчи фидокорона меҳнат қилди. Объектнинг умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этди.

    Шу ўринда, "Маданият уйи" даги таъмирлаш ишлари жаҳон, Европа ва Шарқ андозаларининг уйғунлашган услубига мос равишда амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мазкур бинодаги мавжуд 20 та хона ва томоша зали мукаммал таъмирдан чиқарилиб, барча зарур қулайликлар яратилган.

    "Маданият уйи" да маҳалла фуқаролари айниқса, ёшлар учун хореография, рубоб, дутор, доира, рақс, рассомлик каби 10 га яқин тўгараклар фаолияти йўлга қўйилганлиги таҳсинга лойиқ. Шунингдек, ушбу маданият муассасасида фуқаролар кутубхона ва овоз ёзиш студияси хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

    "Маданият уйи" катта миқдордаги китоблар фонди, турли мусиқий чолғу асбоблари, рақс либослари билан таъминлангани унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаган бўлса, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, компьютер жамланмалари ва бошқа зарур буюмлар билан жиҳозлангани, ушбу муассасада фаолият юритувчилар учун айни муддао бўлди.

    "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини "Маданият уйи" нинг ёш ҳаваскор хонанда, созанда ва раққосалари томонидан кичик концерт дастури намойиш этилди. Тадбир барча иштирокчиларга кўтаринки руҳ, байрамона кайфият улашди.

    Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates