баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Мирзо Улуғбекнинг пиёласини Британия музейи қанча маблағ эвазига сотиб олган?

    Британия музейининг "Aл-Бухорий" ислом дунёси галереясида сақланаётган машҳур "Улуғбек пиёласи" ҳар бир ўзбекистонликнинг ғуруридир, чунки тахминларга кўра ундан машҳур математик ва астроном, Aми Темурнинг набираси, Шоҳрух Мирзонинг ўғли, 1400-йилларда Самарқандни бошқарган буюк Улуғбек ибн Шоҳруҳ фойдаланган.

    Ушбу пиёла зайтун-яшил рангли нефритдан ясалган, исм ва унвон араб ҳарфларида ўйиб ёзилган: Улуғбек Кўрагон. Идишнинг дастаси пиёла четини тишлаётган хитойлик шохсиз аждаҳо - "Чи Лонг" ҳайкалчаси билан безатилган. Пиёланинг четидаги ёриқни ёпиб турган кумуш пластинкада ўйиб ёзилган туркий ёзув Оллоҳнинг марҳаматини мадҳ етади ва, "Оллоҳнинг марҳамати чексиздир", деб таржима қилинади.

    Улуғбекнинг пиёласини 1959 йилда Британия музейи 50 фунт стерлинг евазига сотиб олган.

     Баъзи маълумотларга кўра, пиёла XV асрнинг биринчи ярмида Самарқандда маҳаллий ҳунарманд томонидан яратилган. Темурийлар нефритни жуда ҳам ёқтиришган, уни ғалаба тоши деб ҳисоблашган ва ундан ханжар тутқичлари ва бошқа ҳарбий аслаҳаларни ясашда фойдаланишган. Темурийлар давридаги нефритдан ясалган ўймакорлик асарларининг аксарияти, афсонавий тошга меҳр қўйган Улуғбекнинг ҳукмронлиги билан боғлиқ: маълумки, Гўри Aмирдаги яшил нефритдан ясалган тошни Мирзо  Улуғбек Самарқандга олиб келган.

    "Ўзбекистон маданий мероси лойиҳаси" телеграмм каналининг ёзишича,  Улуғбекнинг пиёласи бу вақт ва макондан ташқарида бўлган бебаҳо объектдир. У нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё маданияти учун қадрли ҳисобланади. "Ўзбекистон маданий мероси Буюк Британия тўпламларида" номли янги нашрининг саҳифаларида сиз аждодларимизнинг Марказий Осиёдан Усмонли империяси ва замонавий Европага қилган саёҳатлари сирларини ҳамда темурийларнинг бошқа нефритлари ҳақидаги ҳикояларни топасиз...

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates