Мис саноатини ривожлантиришда Чили тажрибасидан фойдаланилади

    Халқаро ҳамкорлик 10 январ 2022 1853

    Чили Университети муҳандис кимёгари ва материалшунослик фанлари бўйича номзод Хуан Карлос Салас ҳамда Чили давлати тараққиёт сиёсати ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Мелвин Ромеро Санмартиндан иборат экспертлар гуруҳи мамлакатимизга келди.

    Ташриф доирасида меҳмонлар 2022 йил 8-9 январь кунлари Олмалиқ-кон металлургия комбинатида ҳам бўлиб, музокаралар ўтказилди.

    Учрашув давомида мис саноати кластери бўйича истиқболли режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тоғ-кон ва мис саноати кластерини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш, мис хомашёси асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар занжирини яратиш моделлари ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

    Айтиш лозимки, Чили дунёда мис ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлат ҳисобланади. Келгусида юртимизда мис саноатини ривожлантиришда Чили тажрибасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш белгиланган.

    Экспертлар гуруҳи «Қалмоққир» ва «Ёшлик-1» конидаги технологик ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам яқиндан танишди. Хорижлик меҳмонлар йиллик қуввати 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконига эга бўлган 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиши жараёнини ҳам кўздан кечириб, ушбу лойиҳа бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлди.

    Шундан сўнг Ангрен эркин иқтисодий зонасида жойлашган Ангрен қувур заводи фаолияти ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам меҳмонларга кўрсатилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates