Миср элчиси «Ипак йўли» университетига ташриф буюрди

    Туризм 8 апрел 2021 757

    Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фаҳми хоним «Ипак йўли» туризм халқаро университетига амалий ташриф буюрди.

    Ташриф университетда элчилар, хорижий делегациялар, халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан ўтказиладиган бир қатор сайёр маърузалар доирасида амалга оширилди.

    Амира Фаҳми хоним талабалар учун « Guest lecture» ўтказди. Йиғилганларга Миср Араб Республикасининг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги қисқа видеоролик намойиш этилди. Фаҳми хоним таъкидланганидек, видеороликда қадимги Миср тилидан фойдаланилган.

    Бундан ташқари, университетда Амира Фаҳми хоним ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири, «Ипак йўли» университети ректори А. Абдуҳакимов ўртасида расмий суҳбат-музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Ректор мустаҳкам алоқаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида талабалар ва ўқитувчиларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун академик кўприк ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

    «Ипак йўли» университетида таҳсил олаётган талабалар ўқиши, ўз устида ишлаши, дам олиши учун барча зарур бўлган шарт-шароитларга эга. Мен, айниқса, университетдаги ўқув жараёни, шунингдек, туризм соҳасида барча керакли маълумотларга эга бой кутубхонадан жуда ҳайратда қолдим. Ушбу босқичда юқори малакали кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки мамлакат туризмининг ривожи бевосита уларга боғлиқ. Ушбу жараёнда эса «Ипак йўли» туризм халқаро университети барқарор кафил сифатида хизмат қилади» – дея эътироф этди университет матбуот хизматига берган интервьюсида Амира Фаҳми хоним, деб хабар беради «Ипак йўли» туризм халқаро университети матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates