Миср газетасида мамлакатимизда барпо этилажак янги пойтахт ҳақидаги мақола босилиб чиқди

    Унда янги Тошкент шаҳарчасини қуриш ва бу ҳақдаги қарорнинг афзалликлари тўғрисида атрофлича фикр юритилган.

    Миср Араб Республикасида чоп этиладиган “Жумҳурия” газетаси саҳифасида “Ўзбекистонда янги пойтахт” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Унда янги Тошкент шаҳарчасини қуриш ва бу ҳақдаги қарорнинг афзалликлари тўғрисида атрофлича фикр юритилган.

    Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қоҳира шаҳрига расмий ташрифидан бир ой ўтиб давлат муассасалари ходимлари, жамоат арбоблари, машҳур кишилар, зиёлилар ва ёшлар иштирокида ўтказилган тантанали маросимда Янги Тошкент шаҳрининг курилишига тамал тошини қўйгани ва давлатимиз раҳбари пойтахтнинг истиқболини белгилашда узоқни ўйлаш, уни барқарор ривожлантириш, яқин 15-20 йилга мўлжалланган режаларни белгилаш зарурлигини таъкидлагани мисрлик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

    “Ўзбекистон раҳбари халқаро мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, чуқур ўйланган урбанизация сиёсати аҳоли турмуш шароити, иқтисодий тараққиёт, одамларнинг кайфияти ва халқ яшаш тарзига катта таъсир кўрсатишини таъкидлади, деб ёзади газета. Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси 2045 йилгача ишлаб чиқилган бўлиб, унда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шаҳардан ташқарида янги қурилиш ишларни амалга ошириш, атроф муҳити тозалигини таъминлаш ва Тошкентнинг меъморий қиёфасини асраш бўйича ишлар олиб борилмоқда”.

    Нашр бир неча йил аввал Индонезия Жакартага муқобил янги пойтахт ташкил этилишини эълон қилгани, шунингдек, Қозоғистоннинг эски пойтахти Олмаота ўрнига Остона шаҳри қурилиб дунёдаги замонавий пойтахтлардан бирига айланганини ҳам мисол тариқасида қаламга олган. “Янги Тошкент шаҳрининг барпо этилиши мамлакат ичида кўпроқ жойларни ўзлаштириш ва аҳоли яшайдиган ҳудудларни кенгайтириш каби қулайликларни яратади. Маълумки, ҳар қандай янги объектни қуриш эскисини тиклаш ёки таъмирлашдан кўра арзонроқ бўлади”, деб ёзади “Жумҳурия” газетаси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates