Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизими ишга туширилади

    “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (393-сон, 20.07.2022 й.) қабул қилинди

    Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.

    Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.

    Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.

    Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.

    2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.

    2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates