Мисрда 3 минг 4 юз йиллик шаҳар топилди

    «Ал-Балад» нашрининг ёзишича, шаҳар милоддан аввалги 1388-1351 йилларда ҳукмронлик қилган XVIII сулола шоҳи Аменхотеп III даврида қурилган ва унинг ҳукмронлик йилларида гуллаб-яшнаган.

    Луксорда, мисрлик археологлар 3400 йилдан ортиқ ёшдаги қум остидаги шаҳарни топдилар. Шаҳар топилиши 1922 йили фиръавн Тутанхамоннинг дафн хонаси топилганидан бери мамлакатнинг энг муҳим археологик кашфиёти эканлиги таъкидланмоқда.

    Таниқли мисршунос олим Заха Хаваснинг сўзларига кўра, тадқиқотлар бошланганидан сўнг ғиштдан қурилган бинолар кўринди. Ҳозир шаҳарнинг кўлами аниқ. Бинолар баландлиги 3 метргача бўлган.

    – У жуда яхши ҳолатда сақланган. Уйларнинг девори деярли бузилмасдан қолган ва хоналар идиш-товоқ билан тўла. Гўё аҳоли ҳамма нарсани қолдириб, бу ерни шунчаки тарк этган, – дейди олим.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates