Мисрда фанга номаълум қушнинг қадимий расмлари топилди

    «Бу каби қадимий ҳайвонлар тасвирлари минг йиллар олдин мавжуд бўлган биологик хилма-хилликни ўрганишга ёрдам беради», дейди мутахассислар.

    Квинсленд университети (Австралия) олимлари қадимги Миср «деворий расм» ида фанга номаълум қушни топишди. Бу ҳақда «Journal of Archaeological Science: Reports» хабар берди.

    Олимларнинг фикрига кўра, бу замонавий одамларга таниш бўлмаган ва катта эҳтимол билан анча олдин йўқ бўлиб кетган ғоз тури бўлиши мумкин.

    Маълум қилинишича, деворий сурат тахминан 4600 йил олдин чизилган. Аслида, илк маротаба ХI/Х асрда кашф этилган топилма, аммо ўша пайтда мутахассислар томонидан тўлиқ илмий таҳлиллар асосида ўрганилмаган.

    «Шубҳасиз, ҳеч ким бу қандай қуш эканлигини тушунмаган», деди янги тадқиқот муаллифи доктор Антони Ромилио.

    Олимларнинг таъкидлашича, қадимда Мисрда кўплаб турдаги ҳайвонлар яшаган. Уларнинг катта қисми аллақачон йўқ бўлиб кетган, аммо қадимги мисрликлар уларнинг тасвирларини қабрлар ва ибодатхоналар деворларига қолдиришга муваффақ бўлишган.

    «Бу каби қадимий ҳайвонлар тасвирлари минг йиллар олдин мавжуд бўлган биологик хилма-хилликни ўрганишга ёрдам беради», дейди мутахассислар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates