Мисрдан Тошкентга "C" гепатетига қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди

    Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилдию

    "Дунё" ААнинг хабар беришича, мазкур партия "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга олиб келинди.

    Миср ҳукумати ёрдамининг жорий йилдаги 4-партияси умумий 32 дона қутидан иборат бўлиб, улар 7680 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситаларини ўз ичига олади.

    Мамлакатимизда гепатит "С"ни 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастур ижроси доирасида дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

    Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2023-2024 йиллар давомида ушбу вирусга қарши вазни 12.4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситаларининг 27 та партияси мамлакатимизга етказиб берилган. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1.4 миллион АҚШ долларига тенг.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates