Мобиль рақамлар биржада сотилмоқда

    “UNITEL” МЧЖ (Beeline) Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (“ЎзРТХБ” АЖ) www.mobilraqam.uzex.uz савдо тизими орқали пуллик тоифадаги мобиль рақамларни сотишни бошлади.

    Мазкур лойиҳа “ЎзРТХБ” АЖ ва “UNITEL” МЧЖ (Beeline) ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилмоқда.

    Мобиль телефон рақамларининг сотувга қўйилиши сотувчи, яъни “UNITEL” МЧЖ (Beeline) уяли алоқа оператори томонидан “ЎзРТХБ” АЖнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали амалга оширилади. Аукцион онлайн-режимда бошланғич нархларнинг кўтарилиш тартибида ўтказилади. Иштирокчилар онлайн-аукционда қатнашиш учун www.mobilraqam.uzex.uz сайтида рўйхатдан ўтиши ва гаров маблағини киритиши керак бўлади.

    Биржанинг www.mobilraqam.uzex.uz савдо платформаси B2B ва B2C электрон тижорат модели бўлиб, бу юртимиздаги уяли алоқа операторларининг талаб юқори бўлган мобиль рақамларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга имкон беради. Биржадаги барча электрон савдолар ва онлайн-аукционлар ошкоралик, шаффофлик, соғлом рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни яратиш тамойилларига асосланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates