“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди

    Рақамлаштириш 30 ноябр 2022 2259

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгисини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш, почта алоқаси хизматлари ва логистика тизимини модернизация қилиш ишларига катта ҳисса қўшган, ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори касбий маҳорати билан бошқаларга намуна бўлган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган фуқаролар тақдирланади.

    Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

    Кўкрак нишони ҳар йили 7 май - алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.

    Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баравари микдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

    Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

    “Ўз касбининг устаси” белгиси билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори касбий маҳорати билан соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнатлари учун тақдирланади.

    “Ўз касбининг устаси” белгиси ҳар йили 7 май - алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.

    “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates