Молия вазирлиги Халқаро молиявий муносабатлар департаменти директори тайинланди

    Молия 25 март 2021 1279

    Кайпназаров Ажинияз Хожамуратович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқаро молиявий муносабатлар департаменти директори лавозимига тайинланди.

    Ажинияз Кайпназаров 1987 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Қорақалпоқ давлат университети6ни, 2019 йилда Япония миллий сиёсий изланишлар институтини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Экспортга кўмаклашиш, кўргазмалар ўтказиш, замонавий мини-технологиялар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими етакчи мутахассиси сифатида бошлаган. 2011 йилларда ушбу бўлимни бош мутахассиси, 2013 йилда эса бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    2015-2017 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси, кейинчалик ушбу бўлимнинг бош мутахассиси.

    Молия вазирлиги тизимида А. Кайпназаров 2018 йилда Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармаси Кафолатли кредитлар билан ишлаш, давлат кафолатларини бериш ва уларнинг ҳисоби ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бош иқтисодчиси сифатида иш бошлаган. Бундан ташқари, Халқаро молия институтлари ва давлатлараро молиявий муносабатлар бош бошқармаси Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари маблағларини жалб қилиш ва уларни қайта молиялаштириш бошқармаси бош иқтисодчиси лавозимида фаолият юритган.

    2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарзи Департаменти Кредит линияларини жалб қилиш ва давлат кафолатлари бошқармаси Халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари билан ишлаш бўлими бош иқтисодчиси

    Тайинловга қадар, Ажинияз Кайпназаров Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ташқи ва ички қарзи Департаменти Хорижий инвестиция ва дастурлар ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси сифатида фаолият юритган.

    Молия вазирлиги

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates