Молиявий кўмак олган корхона йилига 900 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди

    Молия 18 сентябр 2021 666

    «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Олмазор филиалида жисмоний шахсларга онлайн ва мобил алоқа орқали хизмат кўрсатиш, «скоринг» ва автоматлаштирилган модулли кредит ажратиш тизими жорий этилган бўлиб, бу ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни таъминлабгина қолмай, юзага келган муаммоларни оператив тарзда ҳал этилишига кўмаклашяпти.

    ОАВ ходимлари шу ва бошқа маълумотлар билан «Ўзбекистон республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган пресс-турда танишдилар.

    Жами 27 200 нафар мижозга хизмат кўрсатадиган мазкур филиалда тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида банк биносида 9 та банкомат, 5 та инфокиоск, 949 та савдо терминаллари жорий этилган.

    Банк филиалида замонавий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган бўлиб, мижозларнинг 75 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланадилар. Бу банк амалиётларининг барча турларини осонлик билан амалга оширилишига имкон беради.

    Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Кўплаб корхоналарга молиявий ёрдам кўрсатиб келаётган «Ўзмиллийбанк» АЖ бу борада ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Жумладан, «FINLAND BUTTER» хусусий корхонаси ҳам «Ўзмиллийбанк» АЖ молиявий кўмаги асосида ўз фаолиятини ривожлантириб, 76 та янги иш ўрни яратди. Корхона йилига 900 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, экспорт географияси МДҲ давлатлари, АҚШ, БАА, Монголия каби давлатларни қамраб олган.

    Бугун чет тилларини билиш янги имкониятлар эшигини очади. «Vilnius» ўқув маркази ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ўсиб бораётган маънавий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга ёрдам беради. Ўқув жараёнининг сифатини доимий равишда такомиллаштириб, талабаларни юқори самарали ўқитиш учун шарт-шароитлар яратиб келаётган мазкур маскан ҳам «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига замон талабларига мос равишда жиҳозланди, шунингдек, 10 та янги иш ўрни яратилди.

    Пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси бўлди. «Ўзмиллийбанк» АЖ тўпламида ўз аксини топган кўргазмада замонавий ўзбек рассомлари ва ҳайкалтарош ижодкорлари томонидан яратилган сара асарлари ўрин олган.

    Феруза Мухторовна

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates