Унда тижорат банкларининг 100 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.
Семинарда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича келгуси уч йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар батафсил муҳокама этилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.
Ўқув семинари давомида «Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021» (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган тижорат банклари Марказий банк томонидан фахрий ёрлиқ ва мукофот билан тақдирланди:
«Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк» – «Ипак йўли банк» АИТБ;
«Молиявий саводхонлик бўйича энг масъулиятли банк» – «Ипотека банк» АТИБ;
«Молиявий саводхонлик бўйича энг юқори ижро интизомига эга банк» – «Асака» АТБ;
«Молиявий саводхонлик бўйича энг фаол банк» – «Капитал банк» АТБ.