Морхўр “фотоқопқон”га тушди

    Морхўр бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган кенжа тур ҳисобланади.

    Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган “фотоқопқон” бир нечта ёввойи ҳайвонларни камера объектига муҳрлади. Ушбу суратларда морхўр, жайра, тўнғиз, бўри каби ҳайвонларни кўришимиз мумкин.

    Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, “фотоқопқон”га тушган ҳайвонларнинг ичида морхўр энг антиқаси ҳисобланади. Морхўр бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган кенжа тур ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у “Қизил китоб”га киритилган. Морхўр Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Боботоғ тоғ тизмаларида тарқалган. 1950–1970 йилларда кескин камайиб кетган. Кейинчалик Сурхон қўриқхонасида олиб борилган муҳофаза чоралари туфайли ушбу турнинг сони аста-секин барқарорлашган. Бироқ, бошқа ҳудудларда қисқаришда давом этмоқда. Ўзбекистонда тахминан 400–450 бош морхўр мавжуд, деб тахмин қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates