Москвада COVID-19 билан касалланиш кескин ошиши сабаб янги чекловлар жорий этилди

    Саломатлик 13 июн 2021 767

    Москвада 13 июндан бошлаб иш берувчиларга ходимларининг камида 30 фоизини масофавий иш шаклига ўтказиш тавсия қилинди.

    Шунингдек, барча 65 ёшдан юқори ва сурункали касалликлари бор ходимлар ҳам. Бу эмланган ходимларга тааллуқли эмас.

    15 июндан 19 июнгача маош сақланган ҳолда дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Шу тариқа Москвада “узун дам олиш кунлари” 9 кун – 12 дан 20 июнгача давом этади.

    Шунингдек, 13 июндан 20 июнгача ҳайвонот боғи, фудкорт, болалар ўйнаши учун мўлжалланган хоналар фаолияти вақтинча тўхтатилади. Умумий овқатланиш муассасаларига соат 23:00 дан соат 06:00 гача мижоз қабул қилиш тақиқланади. Буюртмаларни элтиб бериш бундан мустасно.

    Кеча Москвада 6701 та янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу сўнгги бир неча ойдаги энг юқори кўрсатгичдир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates