Москвада сумалак кечаси бўлиб ўтди

    Маданият 5 май 2022 1885

    Ўзбек миллий таомлари, халқимиз маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб-ташвиқ этиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонасида хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари раҳбарларининг турмуш ўртоқлари иштирокидаги қабул маросими ўтказилди. Унда баҳорий миллий таом - сумалак тайёрлаш жараёни намойиш этилди.

    Сумалак кечасида Москва Халқаро аёллар клуби аъзолари, жумладан, Беларус, Бельгия, Бразилия, Бруней, Дания, Италия, Люксембург, Россия, Словакия, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Япония вакиллари, шунингдек, Европа Кенгашининг Дастурлар ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

    Кеча меҳмонлари маданий гуруҳлар томонидан тайёрланган ўзбек халқ миллий рақслари, мусиқа ва қўшиқларидан иборат концерт дастури намойишидан баҳраманд бўлди.

    Шунингдек, меҳмонлар сумалакни тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Шу билан бирга, ўзбекистонлик ошпаз шоҳона миллий таомимиз - палов тайёрлаш сирлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берди.

    Кечада миллий либослар, матолар ҳамда ўзбек ипаги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates