Москвада туғилган ўзбекистонлик 18 йилдан сўнг «метрика» олди

    Ижтимоий ҳаёт 24 май 2022 1415

    Жойларда адлия органларига нисбатан фуқароларнинг ишончи тобора ортиб боряпти.

    “...Улар мулоҳаза ва босиқлик, ортиқча ваҳималарсиз муаммомни ҳал қилди», — дейди бу ҳақда хориждан болалигида ҳужжатсиз қайтган юртдошимиз.

    Фарғона вилояти Бағдод туманида истиқомат қилувчи Сайфулло Убайдулаев Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясини тамомлаган. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига асосан, академия битирувчисига, ойлик маошига қўшимча тарзда ўзи ишлаётган жойидан 20 фоизли устама тўланиши керак.

    Бироқ бир неча йиллар давомида Сайфулло бу қўшимча имкониятидан фойдалана олмади. Имтиёзли устамани қонуний тартибда тўлаб берилишини таъминлаш учун унинг бормаган жойи, қоқмаган эшиги қолмади. Воҳалик курсдошининг маслаҳати билан у туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Унинг масаласи Бағдод туман адлия бўлими ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди.

    — Бормаган идорам қолмади, — дейди Сайфулло Убайдуллаев. — Вазирлар маҳкамасининг махсус қарори билан биз каби касб эгаларига берилган имконият ва имтиёздан тўлиқ фойдалана олишимиз жуда зарур деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам «адлиячи»ларга ўз дардимизни айтдик ва улар бузилган ҳуқуқларимизни тиклаб берди.

    Данғара туманида истиқомат қилувчи Руқия Алиева ота-онасининг вақтинча хорижда яшаганлиги боис Москва шаҳрида туғилган. Бироқ оиласи Ўзбекистонга қайтгач, унинг ҳужжатларида айрим хатоликлар борлиги аниқланди. Шу сабабдан у 18 йил давомида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмади. Туман адлия ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг саъй ҳаракатлари билан унинг ушбу муаммоси тез ва осон ижобий ҳал этилди. Суд тартибида иш кўриб чиқилиб Руқияга янги туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тантанали топширилди.

    — Хориждан қайтгач, ота-онамнинг айтишича, бир парча маълумотнома билан мактабга қабул қилишган, — дейди Руқиябиби Алиева. — Ўз вақтида ҳал этилмаган муаммо, кун келиб, менга катта муаммоларни олиб кела бошлади. Масалан, ўқишга топшириш учун паспорт шарт бўлади. Ололмадим. Бутун мактаб йиллари давомида ҳужжатим йўқлиги сабаб оммавий тадбирларга қатнаша олмадим, узоқ сафарларга боролмадим. Хуллас, шу муаммолардан батамом қутилиш учун адлия бўлимига мурожаат қилдим. Эътиборимни тортган жиҳат — улар мулоҳаза ва босиқлик, ортиқча ваҳималарсиз муаммомни қонун доирасида ҳал қилди. Бугун тантанали тарзда ўз ҳужжатимни олдим.

    Жойларда адлия органларига нисбатан фуқароларнинг ишончи ортиб боряпти. 3 ой давомида биргина Данғара тумани адлия органларига аҳолидан 200 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, Бағдод туманида ушбу кўрсаткич 395 тани ташкил қилади. Жорий вақт мобайнида ушбу аризаларнинг деярли 90 фоизга яқини мурожаатчиларнинг фойдасига ижобий қаноатлантирилган.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан алоқалар

    бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates