“Москвич” қайтди

    Завод янгиланган автомобилларни сотишни жорий йил охирида бошлайди

    Москва автомобиль заводи “Москвич” қайта иш бошлади. Корхонада “Москвич 3” кроссовери серияли ишлаб чиқарила бошланди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.

    Россия бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг таъкидлашича, жорий йилда нафақат “Москвич 3” русумли автомашинанинг йирик узелли йиғилиши, балки электромобиллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

    “Яқин истиқболдаги вазифа 2023 йил охиригача маҳаллий етказиб берувчиларни жалб қилган ҳолда кичик ҳажмдаги йиғиш жараёнларини йўлга қўйишдир. Кейинги қадам миллий электромобиль учун ўзимизнинг универсал платформамизни яратиш бўлади, уни ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йил охирига режалаштирилган”, - дейди Мантуров.

    “Москвич 3” – 150 от кучига эга 1,5 литрли бензинли турбо двигатель билан жиҳозланган ихчам кроссовер. У CVT автомат узатмаси (вариатор) ёки олти поғонали “механика” билан тандемда ўрнатилади.

    Ноябрь ойида завод “Москвич 3е” электромобилини сертификатлади, Росстандарт тегишли рухсатномани берди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates