Мўйноқ тумани истеъмолчилари электр энергияси билан тўлиқ таъминланади

    Энергетика 17 сентябр 2020 1182

    Энергетика вазирлиги махсус штаби аҳоли ва бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига борди.

    Айни кунга қадар Мўйноқ туманидаги истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида узунлиги 40 километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 20 та трансформатор пункти капитал таъмирланди. Шунингдек, умумий узунлиги 38 километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 6 та трансформатор пункти реконструкция қилинди. Бундан ташқари 143 километр электр узатиш тармоқлари ва 56 дона трансформатор пункти жорий таъмирланди.

    Маълумот учун: Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчиларига 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида жами 733,4 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 67,1 миллион кВт/соатга ёки 10,1 фоизга кўпни ташкил қилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш учун узунлиги 20,4 минг километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 4 976 та трансформатор пунктларидан фойдаланилади.

    Жорий йил 1 октябрга қадар 1552,1 километр электр узатиш тармоқлари ва 443 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади. Бугунги кунга қадар жами 52 та трансформатор пункти, 60 тонна трансформатор мойи ва 49,2 километр кабель маҳсулотларининг захираси яратилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates