Мўйноқ туманида "Орол балиқларидан 99 тур таомлар" гастрономик фестивали ўтказилади

    Шу йилнинг 29–30 сентябрь кунлари Мўйноқ туманида "Орол балиқларидан 99 тур таомлар" гастрономик фестивали ўтказилади.

    Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар қилди.

    Фестивалда маҳаллий ошпазларнинг балиқ таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, улар ўртасида беллашув, маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазмалари, миллий эстрада ва фолклор ижрочилари, концерт дастури ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўрин олган. Қолаверса,ғолиб чиққан ошпазлар тақдирланади.

    Фестивалнинг асосий мақсади Қорақалпоғистонда, хусусан, Мўйноқ туманида ўзига хос бўлган гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристларнинг сонини янада кўпайтиришдан иборат.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates