Мўйноқда BPO-school ташкил қилинди

    Кейинги авлод 24 феврал 2022 1298

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманида ташкил этилган BPO-school фаолияти билан яқиндан танишди.

    АКТ вазири у ерда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда имкониятларни кўздан кечирди.

    BPO-school нинг ташкил этилиши мўйноқлик ёшларга инглиз тили ва BPO хизматларини ўрганиб, келгусида Мўйноқнинг ўзидан чет элга хизматлар экспортини амалга ошириш имконини беради.

    Бўлажак BPO мутахассислар АҚШда юк ташиш машиналари бизнес жараёнини Мўйноқда туриб бошқаради. Улар ўз юртида хорижий тажриба ва юқори даромад олиш имкониятига эга бўладилар.

    Ташриф давомида АКТ вазири ушбу ўқув марказига кўпроқ ёшларни жалб этиш, уларга инглиз тилини чуқурлаштирилган ҳолатда ўргатиш кераклиги ҳамда BPO хизматларини тўғри йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

    Республикада АКТ соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида IT-тадбиркорлик, жумладан, BPO хизматларини кўрсатиш орқали IT-маҳсулотлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсад қилингани таъкидланди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates