Мўйноқда «Стихия» электрон мусиқа фестивали ўтказилди

    Маданият 17 май 2021 1790

    Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида 14-15-май кунлари навбатдаги «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва илм - фан фестивали бўлиб ўтмоқда.

    Фестивалда жаҳонга машҳур мусиқий продюсер Нина Кравиз ҳамда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва ди-жейлар иштирок этди. Форумда шунингдек, Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари ва мутахассислари ҳам қатнашди.

    Фестивал доирасида «6 миллиард дарахт» ижтимоий аксияси ўтказилиб, унинг давомида Мўйноқ шаҳрида 5 мингдан ортиқ дарахт ўтказилди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун қурғоқчиликка чидамли бўлган бута ва мевали дарахтларни Мўйноқ шаҳри ҳамда Орол денгизининг пастки қисмида босқичма-босқич экишга йўналтиришдан иборатдир.

    «6 миллиард дарахт» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда «Акустика факултети» МЧЖ ташаббуси билан Россиянинг «Росатом» корпорацияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳани ҳомийлик маблағлари ва республика кўнгиллилари иштирокида доимий равишда амалга ошириш режалаштирилган.

    «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали ғояси 2017 йилда Ўзбекистондаги ихлосмандлар томонидан илгари сурилган ва Оролбўйини ривожлантиришга қаратилган лойиҳадир, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates