«Мўйноққа мадад» экологик веломарафон Навоийдан йўл олди

    Мамлакатимизда 30 май 2021 1370

    «Мўйноққа мадад» экологик веломарафон иштирокчиларини Навоий вилояти тантанали кутиб олди.

    Эрта тонгдан Навоий шаҳри Фарҳод маданият саройидан «Мўйноққа мадад» экологик веломарафони старт олди.

    Унда Навоий вилояти ҳокими, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, вилоят аҳолиси бевосита тадбирнинг иштирокчиси бўлдилар.

    Навоий шаҳридан Мўйноқ томон йўлга чиққан «Мўйноққа мадад» экологик веломарафони иштирокчилари шу куннинг ўзида вилоятнинг Қизилтепа тумани ҳудудидан Бухоро вилояти томон йўл олди.

    Меҳмонлар туман марказида бўлиб, Маданият ва истироҳат боғида маданий ҳордиқ чиқарди.

    Тадбирда Қизилтепа тумани ҳокими Ш. Набиев ҳам иштирок этиб, веломарафон иштирокчиларига омад тилади.

    Таъкидлаш керакки, «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонининг Навоий вилояти босқичи старти олдидан вилоят ҳокими Қобул Турсунов хайрия веломарафонига 100 миллион сўмлик сертификатни тантанали равишда топширди ҳамда велосипедда ўзи веломарафонга бош бўлди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates