МТВ ахборот хизмати журналист ва блогерларни соҳага оид воқеликларни ёритишда холис бўлишга чақирди

    АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ижтимоий тармоқларда тарқалган МТМларда болалар саломатлиги юзасидан содир бўлаётган муаммолар ҳақида баёнот берди.

    Жорий йилнинг август – сентябрь ойлари давомида Республикамизнинг турли вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг ич кетиши, кўнгил айниши каби ҳолатлар билан шифохонага ётқизилганлиги кузатилди. Жумладан, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 39-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон тумани 16-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон шаҳар 24-сонли ДМТТдан 4 нафар, Навоий вилояти Кармана туманидаги 16-сонли ММТдан 11 нафар, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 32-сон ДМТТдан 5 нафар бола юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

    Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги 39 ва 22-сонли мактабгача таълим ташкилотларида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатлари бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 22 сентябрь 20-02081-сонли маълумот тақдим қилинди.

    Санитария-эпидемиологик хизмати Олтиариқ тумани бўлимининг 20 сентябрдаги 21- ва 22-сон баённомалари биноан тақдим қилинган Бактериологик лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, 13 ва 14 сентябрь кунлари Олтиариқ туманидаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тайёрланган таомларнинг кунлик намуналаридаги сариёғли нонда ва банан ҳамда олмадан тайёрланган мевали салатда ичак таёқчаси бактериялари гуруҳига мансуб ичак таёқчалари, творогли ватрушка ва сутли какаода тилла рангли стафилакокк микроблари аниқланган.

    Шунингдек, омборхонада сақланаётган қиймаланган мол гўшти ва мол суяги намуналаридан ҳам ичак таёқчаси бактерияси топилган. Ушбу боғча вақтинчаликка ёпилган эди, барча тегишли санитария гигиена ва дезинфекция ҳолатлари ўтказилганидан сўнг, бактериялар аниқланган Олтиариқ туманидаги ДМТТлар қайта фаолиятини бошлади.

    Шу билан бирга, вазирлик топшириғига асосан сифатсиз етказиб берилган озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлайдиган таъминотчи ташкилотлар билан ҳам шартномалар бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

    Овқатдан заҳарланган болалар тегишли мутахассислар томонидан белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган ва уларнинг умумий ҳолати қониқарли деб баҳоланган. Шунингдек, касалланиш ҳолати кузатилган болалар билан бир гуруҳда тарбияланган тарбияланувчилар ҳам текширувдан ўтказилганда ҳеч қандай касалланиш ҳолати учрамаган.

    Олтиариқ туманидаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 8 нафар тарбияланувчиси билан гуруҳда бўлган 26 нафар бола ҳам стационар шароитда назоратга олинган бўлиб, уларнинг соғлиғида касаллик аломатлари кузатилмаган.

    Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлимининг 2022 йил 22 сентябрдаги хулосасига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига овқатдан заҳарланиш инфекцияси гумони билан 2022 йил 19 сентябрь куни Қарши шаҳридаги 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мурожаат келиб тушган. Ўтказилган эпидемиологик суриштирув ва текширув натижаларига кўра, суткалик овқат намуналарида бактериялар аниқланмаган. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг санитария-гигиена лабораториясига тақдим қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоида ва меъёрларига мос келиши аниқланган.

    Юқоридаги санитария хулосаси мисолида диареяга сабаб бўладиган омилларга фақатгина овқатланиш жараёнини сабаб қилиб келтирмаслик зарур. Чунки, бундан ташқари ҳам диареяга сабаб бўлувчи кўплаб омиллар мавжуд. Бактерия ва паразитлар болаларни ўткир диарея билан оғришига сабаб бўлади. Бунга олиб келадиган омилларга фақатгина муддати ўтган овқатни эмас, қўлни тоза ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш каби сабабларни ҳам келтириб ўтиш мумкин.

    Шу билан бирга, ич кетиши, иситма, кўнгил айниши каби ҳолатлар фақатгина овқатдан заҳарланиш жараёнида кузатилмайди.

    Куз мавсуми бактерия ва вирусларнинг фаоллашадиган фасли ҳисобланади. Мазкур ҳолатларда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосаси берилмагунига қадар бундай ҳолатларни овқатдан заҳарланиш деб бўлмайди. Шу боис, манбани тўлиқ ўрганиб, маълумотларни тўла таҳлил қилиб сўнгра холис ва ҳаққоний ахборот тарқатилса мақсадга мувофиқ бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates