Муаммо 16 йилдан сўнг ҳал бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 21 апрел 2021 441

    Ангрен шаҳар Наматак кўчаси 4 уйда истиқомат қилувчи Владислав Кабилов 2005 йилда туғилган

    Айни пайтда 22-сонли умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди. Онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, никоҳ гувоҳномаси бўлмаганлиги боис туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ўз вақтида ололмаган. Турмуш ташвишлари билан бўлиб, ота-онанинг фарзандига ҳужжат олиши ҳам эсидан чиқиб кетган.

    — Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлимига фарзандимга ҳужжат олиш мақсадида мурожаат қилдим, — дейди Владиславнинг онаси Анна Салякудинова. — Ўғлимга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш борасида маслаҳат беришди. Кейин туғруқхона бош шифокори номига ариза ёздим.

    Тошкент вилоят архивидан керакли маълумотларни электрон тарзда ҳеч қаерга чиқмасдан олиб беришди. Шундай қилиб ФҲДЁ бўлими ходимлари ёрдами билан 16 йил деганда, кечикиб бўлса-да фарзандимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олишга мушарраф бўлдим. Бундан она-бола жуда хурсандмиз.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида жорий йилнинг 3 ойи давомида турли сабаблар билан 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилиши муддати 347 та ҳолатда ўзгартирилган ҳолатда қайд этилган.

    Ҳуррият Дутураева,

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates