Муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълимда — Президент

    Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор 5 та устувор йўналишга қаратилаётгани таъкидланди.

    Булар: сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш; бизнесни ривожлантириш; коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш; соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш; экологик барқарорликни таъминлаш.

    “Муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълимда. Ҳамма эшикларни очадиган калит ҳам – фақат ва фақат таълим ва тарбиядир. Шу сабабли мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича катта дастур қабул қилдик.

    Мактабларимизда аввало она тили ва адабиётини чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизга чет тилларидан сифатли таълим бериш мақсадида хорижий тил эгаларини олиб келмоқдамиз.

    Мактаб ўқувчилари жаҳондаги илғор тажрибалар асосида тайёрланган замонавий дарсликлар билан таъминланмоқда”, - деди Президент.

    Президент Шавкат Мирзиёев:

    “Юртимизда дунёдаги нуфузли олийгоҳларнинг филиалларини очиб, Ўзбекистонни йирик таълим марказига айлантиришни мақсад қилганмиз.

    Ёшларимиз етакчи хорижий университетларда таҳсил олиб, тажриба орттириб, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бел боғлаганлар. Бунинг учун уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали янада қулай имкониятлар яратамиз.

    Айниқса, хотин-қизларнинг билим олишлари, касб эгаллашларига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

    Мен ҳурматли ота-оналарга қарата айтмоқчиман: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг!

    Улуғларимиз айтганларидек, ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади!”

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates